✅ Ekspertiza tomonidan tasdiqlangan
Umarova Iroda Tulkinovna
📍 Hudud
Navoiy / Karmana tumani
🏫 Ta'lim muassasasi
3-umumiy o`rta ta'lim maktabi
📘 Fan
Ona tili va adabiyot
⏳ Pedagogik staj
20 yil
🏆 Ustozning yutuqlari va pedagogik faoliyati
Давлат мукофотига номзод
Навоий вилояти Kармана тумани
3-умумий ўрта таълим мактаби она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Умарова Ирода Тулкиновнага
ТАВСИФНОМА
2021 йил “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.
2024 йил “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Педагогик стажи 19 йил. Мазкур вазифада 2007-2008 ўқув йилидан буён ишлаб келмоқда.
Она тили ва адабиёт фанидан “Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида миллий сертификат” соҳибаси.
2 маротаба Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси устамаси соҳиби бўлган.
Умарова Ирода Тулкиновна мактабнинг кўп йиллик тажрибали ўқитувчиси сифатида сўнгги уч йилда мактабда илғор педагогларнинг ўқув-услубий тавсиялари, намунавий дарс ишланмалари ва электрон тақдимот материалларини тўплаб, Навоий вилоят ва Республика миқёсида бир неча бора оммалаштирилишига муносиб ҳисса қўшган.
2019 йил “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2019” Республика танловида туманда фахрли 1-ўринни, вилоят миқёсида фахрли 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичида иштирок этган ва диплом билан тақдирланган. Вилоят ҳокими томонидан ташаккурнома билан тақдирланган.
Ўқитувчининг илғор педагогик ва ахборот коммуникация технологияларига асосланган иш тажрибаси 2020 йил 27 мартдаги
5-сонли Республика таълим маркази илмий методик кенгаш қарорига асосан, “Фанни ўқитишдаги муаммо ва ечимлар” мавзусида тайёрлаган тақдимоти ҳамда “Олмош сўз туркуми ва унинг таснифи” мавзусидаги иш тажрибаси Республика миқёсида оммалаштирилган.
2020 йил январ ойида Халқ Таълими тизимида “Замонавий таълим турлари амалда” мавзусида ташкил этилган вилоят форумида фаол иштирок этиб, Навоий вилоят халқ таълим бошқармаси томонидан сертификат билан тақдирланди.
2020 йил навбатдан ташқари давлат аттестацияси қарорига асосан олий тоифали ўқитувчи бўлди.
2021 йил “Энг яхши ўзбек тили фан ўқитувчиси” Республика танловида туман босқичида 1-ўринни, вилоят босқичида 3-ўринни қўлга киритган
2021 йил декабр Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган “Маҳалла – беш ташаббус бешиги” республика кўрик-танловида “Беш ташаббус бўйича китобхон оила” номинацияси ва 2-ўринни қўлга киритган.
2023 йил 30 мартда Республика таълим маркази илмий методик кенгашнинг 1-сонли қарорига асосан видеодарси Республика миқёсида оммалаштирилган.
2023 йил “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” Республика танловининг туман босқичида 1-ўрин, вилоят босқичида 2-ўринни қўлга киритди.
2023 йил 20 февралда “Энг яхши видеодарс” кўрик танловининг вилоят босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаган.
10 йилдан буён синф раҳбарлик фаолиятини самарали юритиб келмоқда. Синф раҳбарлик фаолиятидаги 11-“В” синф 2022 йил ўқишга қабул қилиш сифат кўрсатгичи бўйича 96 % ни ташкил қилди.
Туманда фаолият кўрсатаётган PISA ўқув тренингларида “Ўқиш саводхонлиги” йўналишида бош тренер бўлиб, ёш педагоглар учун ўқув-амалий семинарлар ўтказиб келмоқда.
Республика “II Устозлар миллий форуми” иштирокчиси. Вилоят тренери.
“Сифатли ўқитувчи – сифатли таълим” шиори остидаги “Устоз таълим бунёдкори” ўқитувчилар қурилтойи Республика, вилоят спикери.
Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерациясини Республика кенгаши томонидан ўтказилган танловда 9-синф ўқувчиси З.Ярашова 1-ўринни эгаллаган.
“Ўзбек тилим – ифтихорим” мавзусида Республика иншолар танловида 7-синф ўқувчиси Ф.Махмудова туман босқичида 1-ўринни эгаллаган.
“Мирзо Улуғбек ворислари” Республика танловида 11-синф ўқувчиси О.Хакимова туман, вилоят босқичларида 1-ўрин ва Республика босқичида сертификат соҳибаси бўлган.
Ўқувчиси Ҳ.Фарходов 2024 йил “Ёш китобхон” кўрик танлови туман босқичи ғолиби.
“Ўзбек тили: мавжуд муаммо ва ечимлар” Республика илмий-амалий конференцияси иштирокчиси.
2024 йил “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” Республика кўрик танлови Навоий вилоят босқичи 3-ўрин соҳибаси.
“Турон” мактаб театри Республика танловида бадиий раҳбарлик қилаётган “Шукур Бурҳонов издошлари” жамоси 2024 йил танловининг вилоят босқичи 2-ўрин соҳиби.
✨ Shogirdlar yutuqlari va hayotiy ta'sir hikoyalari
2025 йил И.Умарованинг Навоий вилоят Kармана тумани 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари “Мен гиёҳвандликка қаршиман” иншо танлови туман босқичида Маҳмудова Фарида 3-ўринни, “Биз коррупсияга қаршимиз” иншо танлови туман босқичида Ф.Маҳмудова
3-ўринни, “Жадидлар изидан” туман босқичида Р.Мухаматова 3-ўринни, “Менинг оилам-менинг фахрим” иншолар танлови вилоят босқичида М.Неъматова 2-ўринни соҳиблари бўлган.
“Турон” мактаб театри Республика танловида бадиий раҳбарлик қилаётган “Шукур Бурҳонов издошлари” жамоси 2025 йил танловининг вилоят босқичи 3-ўрин соҳиби.
2025–2026 ўқув йилида хорижга таълим саёҳати йўлланмасини қўлга киритган.
2026 йил ҳам “Шукур Бурҳонов издошлари” жамоаси ўз нуфузини сақлаб, “Турон” театр Республика танловида вилоятда 2-ўринни эгаллади.
Ҳозирда мактабнинг ҳужжатларини давлат тилида назорат қилиш, “Турон” театри тўгарак раҳбари вазифаларини ҳам аъло даражада бажариб келмоқда.
2026 йилда педагог кадрлар аттестациясида 88 балл тўплаб, халқаро стандартлар асосидаги малака сертификатини қўлга киритди ва 70 фоиз қўшимча ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлди.
2026 йилда чет тилини билиш даражаси бўйича В1 миллий сертификатини қўлга киритди.
Жамоадошлари орасида алоҳида ҳурматга эга. Мактаб ва жамоат ишларида фаоллиги учун бир неча марта мактаб маъмурияти томонидан рағбат ва ташаккурномалар билан тақдирланган. Ташаббускор, тўғрисўз, касбдошларига меҳрибон.
И.Умарова малакали педагог сифатида эришган ютуқлари, жонкуяр ва самимий инсон сифатида ҳамкасблари, маҳалла-кўй ҳамда туманимиз ўқитувчилари ўртасида ҳурмат қозонган.
💬 Jamiyat e'tirofi — Nega tavsiya qilinmoqda?
Ustozlik faoliyatimda doim havas qiladigan va har qanday holatda ham harakatdan, o`z ustida ishlashdan to`xtamaydigan ham ustozim, ham shogirdim.
Siz ham Umarova Iroda Tulkinovna haqida xotira yoki hikoya qo'shmoqchimisiz?
Saytdan yoki Telegram botimiz orqali ustoz haqida o'z tavsiyangizni yuboring — u ekspert ko'rigidan so'ng ushbu profilga biriktiriladi.