✅ Ekspertiza tomonidan tasdiqlangan
Maxmudova Nilufar Axmadovna
📍 Hudud
Navoiy / Karmana tumani
🏫 Ta'lim muassasasi
19-maktab
📘 Fan
Informatika
⏳ Pedagogik staj
15 yil
💬 Jamiyat e'tirofi — Nega tavsiya qilinmoqda?
✅ Oliy toifali informatika fani o'qituvchisi
✅ Xalq ta'limi a'lochisi
✅ 2024-йил май ойида Рақамли Технологиялар Вазирлиги ҳамда IT таълим уюшмаси қошида ташкил этилган IT Ladies ҳамжамияти томонидан хотин-қизлар ўртасида ўтказилган “IT Star” танловида “Энг ҳурматли IT ўқитувчиси” номинациясида ғолибликни қўлга киритган.
✅ 2024-декабр ойида Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан Ўзбекистонда IТ сохасида қўшган хиссаси, инновациялар ва технологик лойиҳалардаги етакчилиги учун “Yulduz Tech Awards” мукофоти билан тақдирланган.
✅ 2024-йил IТ соҳасида қўшган муносиб хиссаси учун “Менинг муваффақият йўлим” энцклопедиясига киритилган
✅ 2024-2025-ўқув йили давомида ўзи ҳамда ўқувчилари томонидан эришган ютуқлари учун Туркия давлатига “Таълим саёҳати” грантини ютиб олган ва Туркиянинг Истанбул Техника Университетида ўз малакасини ошириб қайтган.
✅ 2025-йилнинг апрель ойида “Устоз-шогирд” анъаналарини ўзида жамлаган “Ментор HUB” деб номланган стартап лойиҳасини тақдим этди ва бу лойиҳа 2025-йилнинг сентябрь ойида инкубацион босқичдан ўтиб, Самарқанд шаҳрида инвесторларга платформа шаклида тақдимот қилинди.
✅ 2025-йилнинг май ойида 2024-2025-ўқув йилида юқори натижаларга эришганлиги учун “Энг яхши устоз-2025” танловида 2-ўринни қўлга киритди.
✅ 2025-йилда "Йил аёли" миллий танловининг "Йилнинг энг яхши ИТ дастурчи аёли" номинациясида Республика босқичи иштирокчиси
✅ 2026-йилнинг 2-май куни Рақамли Технологиялар Вазирлиги томонидан ташкил қилинган “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси доирасида “Энг фаол информатика фани ўқитувчиси” номинациясида ғолиб бўлган ва Мактабгача ва мактаб таълими Вазири Эъзозхон Каримова томонидан 1000$ пул мукофоти билан тақдирланган
✅ 2026-йилнинг 12-24-май кунлари Жанубий Кореянинг Сеул шахрида халқаро тажрибани ўрганиш, таълим тизимида рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича Мактабгача ва мактаб таълими Вазирлиги ҳамда Сеул таълим департаменти билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “KLIC Training Program” лойиҳаси доирасида ўз малакасини ошириб қайтди.
Siz ham Maxmudova Nilufar Axmadovna haqida xotira yoki hikoya qo'shmoqchimisiz?
Saytdan yoki Telegram botimiz orqali ustoz haqida o'z tavsiyangizni yuboring — u ekspert ko'rigidan so'ng ushbu profilga biriktiriladi.