✅ Ekspertiza tomonidan tasdiqlangan
Маматисақова Ёрқиной Атажоновна
📍 Hudud
Andijon / Marhamat tumani
🏫 Ta'lim muassasasi
6-умумтаълим мактабида
📘 Fan
Рус тили
⏳ Pedagogik staj
38 yil
💬 Jamiyat e'tirofi — Nega tavsiya qilinmoqda?
Энг маъқул эҳсон таълимга қилинган эҳсондир. Узоқ йиллик таълим соҳасидаги фаолиятим, касбимга бўлган муҳаббатим мени бугунга келиб фаол информацион ҳаётда ўқувчиларни ўқишга қизиқтириш учун янгича инновацион психологик таъсир ўйлаб топишга чорлади. Республика бўйича мактабларимизда 10-, 11- синфларда ўқувчиларни мактабга, дарсга лаёқати қониқарли эмас. Ва бу йилдан йилга таълимнинг оғриқли нуқтасига айланмоқда. Синфим 10-синф бўлиб, уларни дарсга қизиқтириш йўлларини қидирдим. Ва "Устоз стипендияси" ни жорий қилдим. Бу, албатта, кўп мактабларда аввалдан қўлланилган рағбат. Фақат бир оригинал тарзда номлаб бердим. Энг олий мақсадим-ўқувчиларни дарсга қизиқтириш. Биз аввал буни шунчаки ўз гуруҳимизда эълон қилдик. Натижа мен кутганимдан аъло бўлди. 2-чоракни синфим ўзгача шижоат билан бошлади. Ва айнан шунинг учун, буни барча ҳамкасбларга бўлишдим. Конвертда арзимаган сумма, катта пул эмасди. Лекин ўқувчини бундан олган мотивацияси миллионларга арзийди. Гап пулни қанчалигида эмас экан. Фақат ажойиб конвертда ва тантанали топшириш аҳамиятга эга бўлди. Миллионлаб инсонлар мени қўллаб-қувватлади. Саноқли негатив фикрлар ҳам бўлди. Бу бир ғоя. Мажбурий эмас. Сен ҳам шуни қил деб сизни ҳеч ким мажбурламайди. Бу мумкун эмас!... Лекин бу рағбатлантиришни хомийлар ёрдамида амалга ошириш ҳам мумкун. Яна бир гап. Бу стипендия асосан юқори синфлар ўқувчиларига яхши эффект беради. Кичик синфларга рағбат учун китоб ёки ўқув қуроллари етарли деб ўйлайман.
Ижтимоий тармоқлар туфайли дунёдаги ҳар кунлик янгиликлардан бохабармиз. Дунё нотинч. Қанча бегуноҳ одамлар, болалар ўлиб кетишмоқда. Яхшилик қилишга шошилганимиз маъқул. Ҳеч йўғи заҳарли негатив комментлар ёзманг. Бу ўзингизга зиён холос. Нафақага бир қадам... Фарзандларимдек бўлиб қолган ўқувчиларим келажаги учун қилаётган кичик ёрдамим уларга зарур мотивацияни бериб, келажаклари учун кичик бир устун бўла олса, ажрини Аллоҳ беради деган умиддаман. Ўқувчиларим кўзларида келажакка умид, ўзларига ишонч, ҳаётга муҳаббат нурларини ёниб туришига бироз бўлсада ҳисса қўша олганимдан баҳтиёрман. Катта пул шарт бўлмаган бу ташаббусни давом эттирмоқчи бўлган устозларга таъзимдаман. Ажойиб дизайнда конвертлар ясаб беришим мумкун. 🙏
📸 Foto va video lavhalar
Siz ham Маматисақова Ёрқиной Атажоновна haqida xotira yoki hikoya qo'shmoqchimisiz?
Saytdan yoki Telegram botimiz orqali ustoz haqida o'z tavsiyangizni yuboring — u ekspert ko'rigidan so'ng ushbu profilga biriktiriladi.